"Челси" "қария" етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи

"Челси" клуби директорлар кенгаши тажрибали ҳимоячи Тиагу Силванинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмоқда.

"Аристократлар" 36 ёшли футболчи билан тез орада шартномани узайтириш борасида музокарага киришиши кутилмоқда. Лондон клуби бош мураббийи Томас Тухель бразилиялик ҳимоячини ҳақиқий етакчи, деб ҳисоблайди. Якуний қарор футболчининг фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади.

Силва ўтган ёзда эркин агент сифатида "Челси" таркибига келиб қўшилган ва 1+1 кўринишидаги шартномага имзо чеккан эди. Жорий мавсум у барча мусобақаларда 21 ўйин ўтказиб, 2 та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!