«Челси» қишда «Брайтон» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Лондоннинг «Челси» клуби раҳбарияти қишки трансфер ойнасида «Брайтон» таркибида тўп суриб келаётган ёш швед яримҳимоячиси Ясин Аярини жамоага олиб келишни режалаштирмоқда.
Лондонликлар қишда 23 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга уринб кўради. Айни пайтда Аяри «Брайтон» билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, яримҳимоячининг амалдаги шартномаси «чайкалар» билан 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Мутаҳассислар ҳозирча Ясин Аярининг эҳтимолий трансфер қийматини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Ясин Аяри Англия чемпионати доирасида «Брайтон» сафида олти ўйинда майдонга тушиб, икки гол урди ва бир марта огоҳлантирувчи сариқ карточка олди.

Фикрлар