“Челси” супер трансферни ҳал қилди
“Лестер Сити” ҳимоячиси Бенжамин Чилуэлл фаолиятини “Челси”да давом эттирадиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, томонлар 23 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Унга кўра, Абрамович жамоаси “тулкилар”га 72 миллион евро миқдорида маблағ тўлаши керак бўлди. Бундан ташқари, лондонликлар турли бонусларни ҳам тўлаб боради ва бу сумма яна кўтарилади.
Чилуэлл 17 август куни “Челси”да тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.
“Лестер Сити” тарбияланувчиси бўлган Чилуэлл якунланган мавсумда барча турнирларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва тўртта голли пас узатди.
Истеъдодли ҳимоячи 2018 йилдан буён Англия терма жамоасида ҳам тўп суриб келмоқда. Ҳозиргача мамлакат бош жамоаси сафида 11 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар