"Челси" тез орада яна бир супер трансферни эълон қилади
Леверкузеннинг "Байер" клуби ярим ҳимоячиси Кай Хаверц катта эҳтимол билан фаолиятини "Челси"да давом эттиради.
The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра "аристократлар" Хаверц учун “доришунослар” талаб қилаётган 80 миллион еврони тўлашга тайёр бўлган ягона жамоа ҳисобланади. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам “Челси” билан шахсий келишувга эришган. Тез орада бу трансфер борасида расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Хаверц жорий мавсум “Байер” сафида 43 та ўйинда майдонга тушди ва 17 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар