“Челси” тўрт футболчига 180 миллион ажратди
“Челси” президенти Тодд Бёли мураббийлар штабига январь ойида амалга ошириладиган харидлар учун 180 миллион евро ажратди, деб хабар бермоқда IvisionSport нашри.
“Аристократлар” қишки трансферлар давридаги биринчи харидини эълон қилиб бўлди. Швециянинг “Мёльде” клуби ўйинчиси Датро Фофан Лондон клубига кўчиб ўтди ва катта эҳтимол билан тажрибасини ошириш учун ижарага жўнатилади.
Айни пайтда мутасаддилари Бразилиянинг “Васко де Гама” клуби ўйинчиси Андрей Сантоснинг трансферини якунлаш арафасида турибди. 18 ёшли футболчининг ўйин услуби Каземирога ўхшаши, бироқ техникаси машҳур ҳамюртиникидан анча яхши экани таъкидланмоқда.
Шунингдек, “Челси” скаутлари февралгача “Монако” марказий ҳимоячиси Бенуа Бадьяшил ва “Бенфика”даги жаҳон чемпиони Энцо Фернандеснинг трансферини уюштириши режалаштирилган.
Фикрлар