“Челси” Виллианни “Барселона”га cотмади
Ads

“Челси” жамоа ярим ҳимоячиси Виллианни “Барселона”га сотишдан бош тортди, дея хабар беради Daily Mail нашри.

Манбада ёзилишича, Испания чемпиони 29 ёшли футболчи учун 50 миллион фунт таклиф қилган. Каталон клуби айни дамда Япония чемпионатига йўл олган Андрес Иньестага ўринбосар қидирмоқда.

Аввалроқ лондонликлар устози Антонио Конте жамоани тарк этадиган бўлса, Виллиан, Эден Азар ва Давид Луис “Челси”дан бошқа клубга ўтишлари маълум қилинган эди.

Ўтган мавсум Виллиан барча турнирларда 55 ўйинда 13 гол ва 12 голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали бўйича бразилиялик футболчи 32 миллион еврога баҳоланмоқда.