"Челси" вингери "Милан"га ўтишга яқин
"Чесли" ваъкили Кристиан Пулишич клубни тарк этишга яқин турибди. "Аристократлар" ҳам уни қўйиб юборишга қарши эмас, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Маълум бўлишича, 24 ёшли футболчининг кўплаб жамоалардан таклифлар бўлмоқда. Аммо "Милан" АҚШлик вингер учун курашда фаворит ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Пулишич 2019 йилда "Боруссия"дан 64 миллион евро эвазига сотиб олинган. Унинг айни дамдаги "Transfermarket" порталидаги нархи 32 миллион еврога тенг бўлиб турибди.
Кристиандан ташқари, лондонликларни яна бир неча футболчилар тарк этади. Зиеш, Обамеянг, Канте, Хаверц ва Ковачич каби ўйинчилар ўз жамоасини ўзгартирмоқчи.
Фикрлар