"Челси" вингерига АПЛдан таклиф бор

  • 30 Jun 23:10
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" футболчиси Каллум Хадсон-Одои жамоани тарк этиши мумкин. У ижарадан қайтганидан сўнг асосий таркибга кира олмаслик эҳтимоли юқори. 

Tecno

"The Guardian" нашри хабар беришича, инглиз вингерига "Ноттингем Форест" қизиқмоқда. Бу трансфер 15 миллион фунтга амалга ошиши мумкин. "Аристократлар" ҳам уни қўйиб юборишга тайёр. 

Маълумот учун, Хадсон-Одои ўтган ёзда "Байер"га бир мавсумга ижарага берилди. 22 ёшли футболчи 22 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди. 

Comments

You must be logged in to commet!