"Челси" яна бир супер трансферни нақд қилди
Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳимоячиси Хаким Зиеш фаолиятини "Челси"да давом эттиради.
Voetbal International тарқатган хабарга қараганда “аристократлар” 26 ёшли марокашлик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишган. Унга кўра Зиеш мавсум якунлангач 40-45 млн евро эвазига “Челси”га кўчиб ўтади.
Айтиш керакки, лондонликлар аслида Зиешни қишки трансферлар даврида сотиб олишмоқчи эди. Бироқ, “Аякс” бунга рози бўлмади.
Маълумот учун, Зиеш “Аякс” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 19 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар