“Челси” янги футболчи топди
“Челси” ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги футболчиларни кўриб чиқмоқда. Ҳозирча, лондонлик скаутларга “Монако”да ишончли ўйин кўрсатаётган Орельен Тчуаменининг ўйини манзур бўлмоқда.
20 ёшли франциялик футболчини “Челси” ёзги трансферлар вақтида қўлга киритишни режалаштирмоқда.
Бу футболчини “Монако” бир йил муқаддам “Бордо”дан 18 миллион еврога трансфер қилганди. Жамоа бош мураббийи Нико Ковач шогирдини ёзда бошқа жамоага ўтишига қаршилик қилмайди. Орельен Тчуамени “Реал” эътиборига тушгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда.
Фикрлар