“Челси” янги олган футболчисидан воз кечди

“Челси” расмий сайтида ёзги трансферлар мавсумида жамоа таркибига қўшилган Маланга Саррни бир йил муддатга “Порту”га ижарага берганини маълум қилди.

21 ёшли франциялик ҳимоячи лондонликлар сафига эркин агент сифатида қўшилган ва беш йиллик шартномага имзо чеккан эди.

“Челси” раҳбарияти Саррнинг ижара муддатидаги ўйинларини синчковлик билан кузатишини ва кейинчалик Лондонга қайтаришини билдирди.

Маланга Сарр аввал “Ницца” жамоасида тўрт мавсум давомида ўйнаган. Истеъдодли футболчи жами 102 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!