"Челси" ёки "Ливерпуль"? У қай бирини танлайди?
"Ливерпуль" бельгиялик ярим ҳимоячи Ромео Лавиянинг трансфери бўйича “Саутгемптон” билан келишиб олди. Бироқ ушбу трансферга футболчининг ўзи рози бўлмаслиги мумкин.
The Guardian хабарига кўра, мерсисайдликлар 19 ёшли ярим ҳимоячи учун 60 миллион фунт тўлайди. Айтиш керакки, "Ливерпуль" бундан аввал 45 миллион евродан кўпроқ пул тўламоқчи эмаслигини маълум қилган эди.
Олдинда “Ливерпуль”ни яна бир муаммо кутмоқда. Боиси Лавиянинг ўзи “Челси”га ўтмоқчи, мерсисайдликлар эса ҳозирча уни бу фикрдан қайтара олишгани йўқ. Журналист Саша Тавольерининг сўзларига кўра, Лавия ўтган дам олиш кунлари Лондонга бориб, дўстлари билан “Челси”га ўтишини нишонлаган.
Аввалроқ “аристократлар” ярим ҳимоячи учун 55 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар