“Челси” юлдузи “Барса”ни танлади

“Челси” ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте ёзда “Барселона”га кўчиб ўтишга тайёрланмоқда.

Франциялик футболчининг “аристократлар” билан келишуви ёзда якунланади. Агар клуб унга янги битим таклиф қилмаса, Каталонияга йўл олади.

Айни пайтда Канте жароҳатини даволатиш билан овора ва март ойигача майдонга қайта олмайди. Шу жароҳат туфайли Канте Қатардаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўляпти.

“Челси” ёши ўтиб қолаётган ва кейинги пайтда кўп шикастланаётган футболчига янги шартнома беришга шошилмаяпти.

“Барселона” эса, бир неча йилдан бери давом этаётган молиявий инқироз туфайли ёзги трансферлар вақтида асосан эркин агентга айланган юлдузларни ўз сафига қўшиб олмоқда. 31 ёшли  Канте ҳам уларнинг рўйхатидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!