"Челси" юлдузи нега чемпион "Арсенал"га ўтмагани маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Челси» ҳужумчиси Жоао Педрони ўз сафига қўшиб олиш вариантларини ўрганган. Бу ҳақда инсайдер Сэми Мокбел хабар берди.

Манбага кўра, «канонирлар» бразилиялик форвард ўйинини юқори баҳолаган. Шу билан бирга, «Челси» клуби Педродан воз кечиш ниятида бўлмагани айтилмоқда. 

Қолаверса, «Арсенал» мутахассислари футболчининг Микель Артета қўллаётган тактик тизимга қай даражада мос тушиши борасида ҳам аниқ қарорга кела олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Жоао Педро ўтган ёзда «Челси» билан шартномасини узайтирган эди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 80 миллион евро атрофида деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!