“Челси” юлдузи рақиб сафига ўтиб кетадиган бўлди
“Челси”нинг машҳур футболчиларидан Нголо Канте фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, ливерпулликлар франциялик ярим ҳимоячини мавсум якунланганидан кейин ўз сафига қўшиб олади. “Ливерпуль” бош мураббийим Юрген Клопп ҳамон Кантени жаҳон даражасидаги юлдуз, деб билади ва жамоасини кучайтира олишига ишонади.
Германиялик мутахассис жароҳати туфайли августдан бери футболдан ташқарида юрган Канте “Ливерпуль” қўллаётган ўйин услубига тўла мос тушишини таъкидламоқда. Чунки Нголо бир учрашув давомида катта масофаларни босиб ўтишга кўниккан ўйинчилар тоифасига киради.
Энг муҳими, Кантенинг “Челси” билан шартномаси тугаётгани боис, “Ливерпуль” уни эркин агент сифатида текинга қўлга киритиши мумкин.
Фикрлар