"Челси" юлдузини сотмайдиган бўлди

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель жамоа ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиешнинг “Милан”га трансферини блоклаб қўйди.

Лондон клуби раҳбарияти бир йил муқаддам трансфер қилинган ҳужумкор футболчини сотиб юборишга тайёр эди. Бироқ, бош мураббий дебют мавсумини у қадар ишончли ўтказа олмаган футболчига яна имкон беришга қарор қилдик.

“Милан” клуби марокашлик плеймейкерга анчадан бери қизиқиб келаётган эди ва трансфер ойнаси ёпилиши яқинлашаётган бир паллада Зиёшга оғиз сола бошлади.

Зиёш ўтган мавсумда жароҳати туфайли атиги 15 та учрашувда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!