"Челси" зўр футболчи топиб келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» клуби «Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камара билан шартнома имзолаш арафасида турибди. Журналист Саша Тавольери хабарига кўра, икки жамоа трансфер шартлари бўйича принципиал келишувга эришган. 

Лондон клуби сенегаллик футболчи учун бонусларини ҳисобга олган ҳолда тахминан 45 миллион евро тўлаши кутилмоқда. Ҳозирча фақат айрим техник ва майда-чуйда масалаларни келишиб олиш қолган, шундан сўнг битим расман эълон қилиниши мумкин.

Transfermarkt портали Ламин Камаранинг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда. 

22 ёшли ярим ҳимоячи «Монако» таркибида барча мусобақалар доирасида жами 75 ўйин ўтказган. У шу вақт ичида 6 та гол урган ва 11 марта голли узатма муаллифига айланган. Сенегал терма жамоаси сафида эса Камара 37 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!