“Челси” зўрға етишган ўйинчисини тезда сотиб юборади
Бундеслигада порлаган Кристофер Нкунку учун гранд клублар жиддий кураш олиб борган эди. Ўтган ёз “Челси” барча даъвогарларни ортда қолдириб, 26 ёшли ҳужмкор футболчини ўз сафига қўшиб олди.
60 миллион еврога тушган Нкунку Англияда ҳеч нарса қила олгани йўқ. Барча турнирларда атиги ўн маротаба майдонга тушиб, бир жуфт тўп киритди холос.
Раҳбариятни франциялик футболчининг жароҳатларга мойиллиги ва кўп вақтини саломатлигини тиклаш учун сарфлаб юбораётгани безовта қилмоқда.
“Челси” хўжайинлари сафрланган маблағнинг катта қисмини қайтариш учун Нкункуни Саудия Арабистони клубларига пулламоқчи.
Фикрлар