“Челси”дан кетмасам бўлмайди!
“Челси”нинг америкалик ярим ҳимоячиси Кристиан Плушич Испания чемпионатига кўчиб ўтишни истаяпти.
Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, 23 ёшли ўйинчи фаолиятини “Барселона”да давом эттириш ниятида. Икки мавсум давомида “Челси” таркибида 52 та учрашувда 13 та гол урган ҳужумкор футболчи жорий чемпионатда жароҳати туфайли асосий таркибга кира олмаяпти ва атиги олти марта майдонга тушди.
Пулишичга Англиянинг ўзидан ҳам таклиф борю. “Ливерпуль” истеъдододли вингерни 50 миллион еврога харид қилишга тайёрлигини билдирган. Бироқ, “аристократлар” кучли футболчини чемпионатдаги рақобатчисига беришни истамаяпти.
Кристиан Пулишич, англия премьер-лигасига келгунга қадар Бундеслигада тўрт мавсум “Боруссия” шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар