“Челси”дан қувилган тўрт футболчининг ишлари юришиб кетди

“Челси” бир неча йилдан бери жанговар таркиб ва жамоани муваффақиятли бошқара оладиган бош мураббий масаласини ҳал қила олмаяпти.

“Аристократлар” сўнгги икки мавсум давомида 28 нафар янги футболчи олиш учун 1 миллиард фунтга яқин маблағни сарфлаб юборди. Трансферлар ҳеч қандай натижа келтиргани йўқ.

Экспертлар ўтган ёзда “Челси”ни тарк этиб, бошқа жамоада порлаётган тўрт нафар футболчига эътибор қаратди.

Пьер-Эмерик Обамеянг (“Марсель”)

Габонлик ҳужумчи “Марсель”дан қўним топиб, барча турнирларда 42 та учрашувда 25 та гол урди.

Кристиан Пулишич (“Милан”)

Кристиан Пулишичнинг энг катта ютуғи, миланликлар сафига қўшилганидан кейин жароҳатлар эпидемиясидан қутилди. “Милан” учун ўн учта гол уриб, саккизта ассист қайд этди. Кристиан фаолиятида илк бор ўнтадан кўп тўп киритди.

Кай Хаверц (“Арсенал”)

Германиялик форвард “Челси”да ўйнай олмаган эди. “Арсенал” Кайни 65 миллион фунтга олгани кўп танқид қилинди. Бош мураббий Микель Артета “аристократлар”га  24 ёшли форвардни қандай ўйнатиш кераклигини кўрсатиб қўйди.

Рубен Лофтус-Чик (“Милан”)

Рубен Лофтус-Чик ҳам “Челси”да умидсиз футболчига айланган эди. “Милан”га ўтганидан кейин барча турнирларда урган голлари сонини ўнтага етказиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!