"Челси"га "Атлетико" футболчиси керак

"Атлетико" клуби ҳимоячиси Хосе Мария Хименес фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "Челси" уругвайлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Лондонликлар "Атлетико" вакилининг трансфери учун таклиф тайёрламоқда.

25 ёшлик Хименес бу мавсум Ла Лигада 3 марта майдонга тушди ва бир бор сариқ карточка олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!