
"Челси"га МЮ юлдузи керак
Лондоннинг "Челси" клуби трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар "Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначони сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Манбага кўра, "қизил иблислар" 21 ёшли футболчини 58 миллион еврога бахоламоқда, "кўклар" эса 38 миллиондан ортиқ тўламоқчи эмас. Маълум бўлишича, аргентиналикнинг ўзи ҳам Лондон клубига ўтишни хохламоқда. Футболчининг МЮ билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун, Гарночо ўтган мавсумда умумий 58 та ўйинда майдонга тушиб, ўн битта гол ва ўнта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар