"Челси"нинг 93 миллион евролик таклифи рад қилинди
"Челси" "Брайтон"дан Мойсес Кайседо трансферини амалга оширмоқчи. "Аристократлар" яқиндагина 80 миллион фунтлик таклиф билан чиқди ва рад жавобини олди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи ва "Челси" шахсий шартлар бўйича келишиб олган. Аммо Кайседонинг клуби уни қўйиб юбормоқчи эмас.
Лондонликлар агарда бу трансфер ўхшамаса, "Аякс"дан Муҳаммад Қудус ёки "Саутгемптон"дан Ромео Лавияни сотиб олиши мумкин. Ушбу футболчиларнинг ташрифи тахминан 50 миллион фунтга тушиши мумкин.
Фикрлар