"Челси"нинг лазаретдан қайтган футболчиси яна жароҳат олди
"Челси" ярим ҳимоячиси Ромео Лавия Премьер-лига 19-туридан ўрин олган "Кристал Вэлас"га қарши беллашувда жароҳат олди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар тарқатди.
Мазкур ўйин футболчи учун "кўклар" таркибидаги дебют ҳисобланади. Бунгача у мавсумнинг ярмини лазаретда ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, лондонликлар ўтган ёзда 19 ёшли Ромеони "Саутгемптон"дан 62 миллионе еврога харид қилганди.
Фикрлар