“Челси”нинг уч футболчиси рақиб жамоани кучайтиради
The Athletic нашри “Ньюкасл” раҳбарияти “Челси”дан бирданига учта ўйинчини олишга қарор қилгани ҳақида маълумот тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, “қарғалар” ҳужумкор футболчилар – Кристиан Пулишич, Каллум Хадсон-Одои ва Конор Галлахерни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
“Челси” раҳбарияти бир неча ўйинчини сотиб юборишга тайёр. Кетиши керак бўлган ўйинчилар рўйхатига Пулишич ва Хадсон-Одои ҳам киритилган.
Коннор Галлахер эса ўтган мавсум ижарада зўр ўйнагани боис, Томас тухель унга асосий таркибдан жой беришини маълум қилган.
Фикрлар