"Челси"нинг янги мураббийи "Реал" юлдузини олиб келмоқчи
Лондоннинг "Челси" клуби янги бош мураббийи Лиам Росеньор январь ойидаги трансфер ойнасида жамоа таркибини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Fichajes журналистлари хабар бермоқда.
Манбага маълум бўлишича, мутахассис "Ливерпуль"нинг собиқ аъзоси, ҳозирда "Реал" шарафини ҳимоя қилаётган Трент Александр-Арнольдни "Стемфорд Бриж"да кўрмоқчи. Росеньор юлдуз футболчини мавсум охиригача - 2025/2026 ижарага олишни мўлжалламоқда.
27 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда "қаймоқранглилар" сафини тўлдириб, 6 йиллик меҳнат шартномасини имзолаган эди. Инглиз латералининг бозор нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.



Фикрлар