Чемпион “Арсенал” рақиблар билан “Реал” тарбиялаган футболчини талашяпти
Италия чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган “Комо” жамоаси марказий ҳимоячиси Хакобо Рамон Англия Премьер-лигаси грандларининг қизиқиш доирасига тушди.
21 ёшли футболчининг муваффақиятларини Лондоннинг “Арсенал” ва “Челси” клублари кузатмоқда. Улар аллақачон Сеск Фабрегас жамоаси ўйинларига скаутларини юборган, деб хабар бермоқда журналист Экрем Конур.
Мадриднинг “Реал” клубида ўз тарбияланувчисини биринчи навбатда қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор, бу эса бошқа клублар учун трансферни қийинлаштирмоқда. Шунингдек, мадридликлар истиқболли испан футболчисининг кейинги сотув суммасидан 50 фоиз улуш олади.
“Комо” Хакобо Рамоннинг нархини 45-50 миллион евро деб баҳоламоқда. Жорий мавсумда футболчи Италия жамоаси сафида барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар