Чемпион жамоа “Сити” марказий ҳимоячисини чақиряпти
Бундеслига чемпиони “Бавария” келси мавсум олдидан таркибини кучайтириш мақсадида “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиолни сотиб олмоқчи.
Bild маълумотига кўра, Мюнхен клуби хорватиялик марказий ҳимоячига аниқ ва жиддий қизиқиш билдирган.
“Бавария”нинг собиқ сардори ва футбол эксперти Лотар Маттеус бу хабарни тасдиқлаб, клуб аллақачон дастлабки расмий сўровларни юборганини айтди. “Бавария” Гвардиолни аввал “РБ Лейпциг” сафида ўйнаганидан бери кузатади ва уни яна Бундеслигага қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда ҳимоячи инглиз клуби сафида 24 та ўйин ўтказиб, икки та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt баҳосига кўра, футболчининг қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар