Чемпионлар лигаси: Чемпион рақибни янчиб ташлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Парижда Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи туридан ўрин олган баҳсда маҳаллий ПСЖ Братиславанинг «Слован» жамоасини қабул қилди.

Луис Энрике шогирдлари майдонда тўлиқ устунлик қилди. Парижликлар рақиб дарвозасини олти марта ишғол этди, ўз дарвозасига эса фақат бир гол ўтказиб юборди. Учинчи марта рақиб дарвозасини ишғол этган Ферран Торрес хет-трик муаллифига айланди, Усман Дембеле икки бор аниқ зарба йўллади, яна бир голга Фабиан Руис муаллифлик қилди. 

«Слован»нинг ягона жавоб голини эса Сулейман Камара урди.

Қизиғи шундаки, «ПСЖ» таркибида россиялик дарвозабон Матвей Сафонов учрашувни тўлиқ ўтказди. Бироқ у жамоаси дарвозасини голдан соғлом сақлаб қолишга эриша олмади.

Амалдаги Чемпионлар лигаси ғолиби ПСЖ янги мавсумни ишончли бошлаб, биринчи турнинг ўзидаёқ уч очкони қўлга киритди. «Слован» эса ҳозирча очколарсиз қолмоқда.

«ПСЖ» – «Слован» – 6:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!