Чемпионлар лигаси доирасидаги бугун бўлиб ўтадиган учрашувларни ким шарҳлайди?

  • 11 Mar 13:24
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Барселона" - "Бенфика" иштирокидаги жавоб беллашувини Муҳаммадали Муҳаммадкаримов шарҳлаб борса, "Ливерпуль" - ПСЖ ўртасидаги баҳсда эса Даврон Файзиев иш олиб боради. 
 
Хабарингиз бор, УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Флик бошчилигидаги каталонияликлар Португалиянинг "Бенфика" клуби билан тўқнаш келди. Илк беллашувда "кўк-анорранглилар" бир киши кам бўлиб, Рафиньянинг голи эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучган эди. 
 
Парижда ўтган беллашувда эса мерсесайдликлар сўнгги дақиқалардаги гол эвазига муваффақиятга эришишган эди (0:1). 
 
Маълумот ўрнида, "Барселона" иштирокидаги тўқнашув Тошкент вақти билан 22:45 да старт олса, "Энфилд"даги учрашув эса 01:00 да старт олиши режалаштирилган.

Comments

You must be logged in to commet!