Чемпионлар лигаси финали Нью-Йоркда ўтказилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади

УЕФА президенти Александер Чеферин Чемпионлар лигаси финалининг Нью-Йоркда ўтказилиши борасидага хабарларни инкор этди.

“Айни дамда бу масала хатто муҳокама ҳам қилинмайди. УЕФА Чемпионлар лигаси финалини Европа ташқарисида ўтказмоқчи эмас”, - дейди ташкилот бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум ЕЧЛ финал баҳси 2019 йилнинг 1 июнь куни Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!