Чемпионлар лигаси олдидан иккита жиддий йўқотиш

“Боруссия Дортмунд” жамоаси ҳимоячилари Нико Шлоттербек ва Никлас Зюле Европа  Чемпионлар лигаси доирасида “Аталанта”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Маълумотларга кўра, ҳар икки футболчи жароҳат сабабли учрашувда иштирок эта олмайди. Нико Шлоттербек машғулот жараёнида олган жароҳати туфайли сафдан чиққан. Никлас Зюле эса тикланиш жараёнини якунламаган ва ҳали тўлиқ спорт формасига кирмаган.

Уларнинг йўқлиги “Боруссия Дортмунд” ҳимоя чизиғи учун жиддий йўқотиш ҳисобланади. Иккала футболчи ҳам марказий ҳимояда асосий таркиб аъзолари бўлиб, муҳим халқаро ўйин олдидан уларнинг сафдан чиқиши мураббийлар штаби учун қийинчилик туғдиради.

Ҳозирча футболчиларнинг майдонга қайтиш муддати ҳақида расмий маълумот берилмаган.

“Боруссия” ва “Аталанта” ўртасидаги учрашув 17 февралдан 18 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. Баҳсга Дортмунд шаҳри мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!