Чемпионлар лигаси: Турклар Лиссабонда тиз чўкди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Спортинг» Лига чемпионлари умумий босқичи 1-турида «Галатасарой» устидан ишончли ғалабага эришди. Лиссабонда ўтган учрашув 3:1 ҳисобида португалияликлар фойдасига якунланди.

Ўйин бошланишиданоқ кутилмаган ҳолат рўй берди. 5-дақиқада «Спортинг» ҳимоячиси Гонсалу Инасиу ўз дарвозасига гол уриб, ҳисобни очиб қўйди – 0:1. Аммо мезбонлар тезда ўзларига келиб олишди. 27-дақиқада Жени Катамо аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда португалияликлар тўлиқ устунликни қўлга олди. 57-дақиқада жамоа ҳужумчиси Луис Суарес пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, «Спортинг»ни олдинга олиб чиқди. Ордан кўп ўтмай, 63-дақиқада Родриго Салазар яна бир гол уриб, мезбонлар устунлигини мустаҳкамлади – 3:1.

Учрашув «Галатасарой» ярим ҳимоячиси, россиялик футболчи Алексей Батраков учун Лига чемпионларидаги дебют ўйини бўлди. У асосий таркибда майдонга тушди ва 64 дақиқа ўйнади, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Лига чемпионлари умумий босқичининг навбатдаги турида «Спортинг» сафарда «Ланс» меҳмони бўлади. Учрашув 13 октябрь куни ўтказилади. «Галатасарой» эса ўша куни ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади.

СПОРТИНГ – ГАЛАТАСАРОЙ – 3:1 (1:1)

Голлар: Инасиу (ўз дарвозасига), 5 (0:1), Катамо, 27 (1:1), Суарес, 57 (2:1), Салазар, 63 (3:1).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!