Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

  • 11 декабря, 21:48
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Нони Мадуэке УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий гуруҳ босқичининг 6-турида энг яхши футболчи деб топилди.

Tecno

Англиялик футболчи "Брюгге" дарвозасига икки гол урди ва жамоасининг 3:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди.

Ҳафтанинг энг яхши футболчиси соврини учун, шунингдек, "Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде (дубль), "Аталанта" ҳужумчиси Шарл де Кетеларе (дубль) ҳамда "Аякс" ярим ҳимоячиси Оскар Глух (дубль) даъвогарлик қилдилар.

Маълумот учун, айни пайтда турнир жадвалида "канонирлар" 18 очко билан пешқадам ҳисобланади. Иккинчи ўринда 15 очко тўплаган "Бавария" жойлашган. ПСЖ, "Манчестер Сити", "Аталанта" ва "Интер" эса 13 очкодан жамғариб, кейинги поғоналарда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию