Чемпионшип ўйини бир мухлиснинг вафоти сабаб тўхтатилди
Кеча Чемпионшипнинг 2 та учрашуви турли сабабларга кўра тўхтатилган ва бекор қилинган.
"Блэкберн Роверс" ҳамда "Шеффилд Уэнсдей" учрашуви жуда қаттиқ ёмғир оқибатида майдон майсаси сув остида қолгани учун тўхтатилган. Ўйинда "Блекберн" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди ва баҳсда мезбонлар фойдасига қарор қабул қилинди.
Лондонда бўлиб ўтган "Чарлтон" ва "Портсмут" учрашуви эса бир мухлиснинг жароҳати сабаб тўхтатилган. Мезбонлар матбуот хизмати хабарига кўра, мухлисга тез тиббий ёрдам керак бўлган. Кейинроқ клуб унинг вафот этгани ҳақидаги қайғули хабарни эълон қилди.
Айни вақтда турнир жадвалида "Ковентри Сити" 43 очко билан етакчилик қилмоқда.



Comments