Черан рекордлар ўрнатишда давом этади
"Пахтакор"нинг сербиялик легионери Драган Черан Ўзбекистон чемпионати рекордларини ўрнатишда давом этмоқда.
Драган кетма-кет ва умуман тўрт мавсум тўпурарликка эришган биринчи ўйинчига айланди.
Шу тариқа, Черан бу борада ҳам рекорд натижа қайд этди. "Пахтакор" таркибида Драган Суперлигада ҳозирча 114 ўйинда 83 гол муаллифига айланди. "Шерлар" учун урган жами голлари сони 103тага етди. Ўзбекистон чемпионатида эса Черан жами 117 гол муаллифига айланиб улгурди.
Фикрлар