Черчесов Россияни Европа чемпиони деб айтди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов коронавирус ҳақида тўхталиб ўтди.

“Коронавирус нафақат футболга, балки барча соҳага кучли зарба берди. Аммо Россияда бу борада катта қўрқув ва ваҳима йўқ. Буни аниқ биламан, чунки мен бошқа мамлакатлардан келган дўстларим билан бу борда жуда кўп гаплашаман.

Менинг фикримча, Россия коронавирусга қарши курашда Европа чемпиони. Мен Sputnik-V вакцинаси билан эмландим. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва буни барчага тавсия қиламан”, - деди Черчесов.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси бугун “ЖЧ-2022” саралаши доирасида Мальтага қарши майдонга тушади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!