ЧЛ. Бугун икки ярим финалчи номи маълум бўлади

Бугун, яъни эртанги кунга ўтар пайти Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган икки жавоб баҳси бўлиб ўтади. "Челси" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилса, "Милан" "Наполи"га қарши ўйнайди. 

Дастлабки учрашувда Мадридликлар Лэмпард шогирдларини 2:0 ҳисобида мағлуб қилган эди. Голларга Карим Бензема ва Марко Асенсио муаллифлик қилди. "Аристократлар" эса "Стэмфорд Бриж"да камбэк қилишга ҳаракат қилиб кўради. 

"Сан Сиро"да бўлиб ўтган беллашувда "Милан" кичик 1:0 ҳисобида "Наполи"ни таслим қилганди. Браим Диаснинг ягона голи мезбонлар ғалабасини таъминлади. Энди навбат Неаполдаги учрашувга. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур тўқнашувлардан кейин ЧЛда икки ярим финалчи номи маълум бўлади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!