CIES рейтинги: Ямал — энг қиммат футболчи, Ҳусанов ҳам 100 талик рўйхатда!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) томонидан эълон қилинган 549-ҳафталик рейтингда жаҳон футболидаги энг қиммат 100 футболчи номи маълум бўлди.

Рейтингга кўра, Ламин Ямал 358 миллион евро қиймати билан биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейин Эрлинг Холанд 227 миллион евро билан иккинчи ўринда қайд этилди.

Учликни Килиан Мбаппе якунлаб берди (166 миллион евро). Қайд этилишича, 200 миллион евродан юқори баҳога эга бошқа футболчи мавжуд эмас.

Позициялар бўйича энг қиммат футболчилар ҳам алоҳида белгиланди: дарвозабон — Жанлуижи Доннарумма, марказий ҳимоячи — Пау Кубарси, қанот ҳимоячиси — Нико О'Райли, марказий ярим ҳимоячи — Педри, ҳужумкор ярим ҳимоячи — Арда Гюлер.

Йиллик динамикага кўра, энг катта ўсиш Ян Диомандега тегишли (+75 млн евро, 119 млн евро умумий қиймат). Энг катта пасайиш эса Александр Исакда қайд этилди (−54 млн евро).

Июн ойидаги 2025 рейтинг билан таққослаганда эса энг катта ўсиш яна Ян Диомандеда (+116 млн евро), энг катта пасайиш эса Жуд Беллингемда кузатилган (−113 млн евро).

Шунингдек, рейтингга Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилган. Унинг қиймати CIES ҳисоб-китобига кўра 65,1 миллион евро этиб баҳоланган.

CIES модели тўлиқ статистик ҳисоб-китобларга таянади, Transfermarkt эса бозор тенденциялари ва эксперт баҳоларини ҳам ҳисобга олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!