Coca-Cola компанияси Роналдунинг ҳаракатларига жавоб қайтарди
Алькоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган The Coca-Cola Company Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдуга Венгрия билан ўйин олдидан (3:0) ўтказилган матбуот анжуманида компания томонидан ишлаб чиқарилган газли ичимликларни четга суриб қўйганига муносабат билдирди.
Coca-Cola ўзининг баёнотида "ҳар кимнинг ичимликларга нисбатан ўз танлови борлигини" ва ҳар кимнинг "диди ва эҳтиёжлари" турлича эканлигини таъкидлаган.
Бир кун олдин турли оммавий ахборот воситалари Роналдунинг имо-ишораси туфайли Coca-Cola 4 миллиард доллар йўқотганлиги ҳақида маълумот тарқатишди, аммо бу ҳақиқатга тўғри келмайди.
Роналду бундан аввал ҳам Coca-Cola ва Pepsi ичимликларини истеъмол қилмаслиги ҳақида бир неча бор айтган. У ҳеч қачон бу ичимликларни реклама қилмаган ва ўғлига ҳам бу ичимликларни ичишни тақиқлаган.
Фикрлар