Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичи учун қачон қуръа ташланиши маълум бўлди

23 июль куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Соат 19:00 да бошланадиган ушбу маросим “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва “Sport” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, гуруҳ босқичида Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби ва саралаш босқичида ғолиб чиққан Про лиганинг икки жамоаси иштирок этади.

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичи иштирокчилари

АГМК
“Андижон”
“Бунёдкор”
“Бухоро”
“Локомотив”
“Машъал”
“Металлург”
“Насаф”
“Навбаҳор”
“Оқ-Тепа”
“Пахтакор”
“Қизилқум”
“Қўқон-1912”
“Сурхон”
“Сўғдиёна”
“Шўртан”.

Маълумот учун, гуруҳ босқичида 16 жамоа 4 тадан 4 та гуруҳда кураш олиб боради. Қуръа жараёнида кучлилар ёки кучсизлар саватлари бўлмайди. Гуруҳда жамоалар жами 3 тадан ўйинда иштирок этади. Мезбон ва меҳмон мақомини олдиндан кўрсатилган формат бўйича қуръа аниқлаб беради. Қуръа натижасига кўра, гуруҳдаги жамоалардан иккитаси икки мезбон ва бир сафар учрашувида, яна иккитаси эса бир мезбон ва икки сафар учрашувида иштирок этади.

Гуруҳ босқичида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олади. Қуръа ёрдамида жамоаларнинг рақиби аниқланади. Бунда 1-ўринни қўлга киритган жамоаларга 2-ўрин эгалари рақиб бўлади. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган клублар ¼ финални мезбон сифатида, яъни ўз уйида ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)