Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Иккинчи саралаш босқичи учрашувлари бошланиш вақтлари маълум бўлди

28 июнь куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги саралашининг иккинчи босқич учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур баҳсларнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди.

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Саралаш иккинчи босқичи

28 июнь, якшанба

18:00 Шўртан — Нефтчи

18:00 Динамо — Оқтепа

Эслатиб ўтамиз, жамоалар карантиндан сўнг машғулот ўтказиш учун кам вақтга эга бўлганликлари боис, уларга енгиллик бериш мақсадида саралаш баҳсларида 90 дақиқа ичида ғолиб аниқланмаса, тўғридан тўғри пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Ушбу босқичда ғалаба қозонган икки жамоа Coca Cola Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади. Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Ўзбекистон кубоги финали Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!