Coca Cola Суперлига. 22-тур ўйинлари бошланиш вақтлари маълум бўлди, клубларга енгиллик яратилди

Аввал хабар қилинганидек, 9-17 ноябрга навбатдаги ФИФА кунлари белгиланган. Бу кунлар оралиғида эса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. ЎзПФЛ бу борада терма жамоалар маркази билан доимий алоқада бўлиб турибди ва терма жамоанинг режаларидан келиб чиқиб, тақвим ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Терма жамоалар маркази хабарига кўра, ФИФА кунларидаги ўртоқлик учрашувлари олдидан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ноябрда йиғин бошлашни режалаштирган. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ушбу саналарда юзага келган бўшлиқ сабабли, Coca Cola Суперлиганинг 22-тур учрашувлари вақтини клублар учун бироз енгиллаштиришни лозим топди. 

"Биласиз, “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор” каби клублар “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги иштироки сабаб анча зич тақвимда қолишган эди. Шу боис, уларга бироз енгиллик яратиш мақсадида, ўйинлар оралиғи суриб берилди", - дейилади хабарда.

22-tur

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)