Coca Cola Суперлига. Бугун 10-турга якун ясалади
Хабарингиз бор, жорий ҳафтадан бошлаб, Coca Cola Суперлигаси беллашувлари Тошкентда марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.
Бугун 10-тур учрашувларига якун ясалади. Турни “Сурхон” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари баҳси якунлаб беради. Ҳозирги пайтда термизликлар мусобақа жадвалида 7 очко билан 11-ўринда бормоқда, наманганликлар ҳисобида эса 17 очко бор ва улар 5-ўриндан жой олган.
“Сурхон” – “Навбаҳор” учрашуви соат 17:00 да бошланади. Баҳсни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар