Coca Cola Суперлига. "Локомотив" қаторасига учинчи ғалабани қўлга киритди

CHERY AUTO

Ҳозиргина Coca Cola Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бухоро" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Муборакдаги "Баҳром Вафоев" номидаги стадионда кечган учрашувда "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Tecno

Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев ҳамда Азизбек Амонов томонидан киритилган голларга мезбонлар сафида Беҳруз Садиллоев бир бор жавоб қайтарди. Шу тариқа, тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 21 тага етди ва жамоа онлайн турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. 8 очкоси бор "Бухоро" эса 15-поғонадан ўрин эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!