Coca Cola Суперлига. "Металлург" - "Машъал": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90'
Муборакликларнинг сўнги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.
- 90'

Жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарбани Лобанов қайтариб юборди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Аббос Шодмонов ўрнига Муҳаммадали Алиқулов майдонга тушди.
- 87'

Бу сафар Ихтиёр Тошпўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйин қўпол курашларга бой ўтмоқда.
- 85'

Шаҳзод Убайдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 84'

Бурчакдан етказилган тўпни Лобанов ушлаб олди ва жамоасининг қарши ҳужумини бошлади. Бироқ шериклари вазиятни давом эттира олишмади.
- 82'

Саломат Қўтибоев ўрнига Сатторов ўйинга қўшилди.
- 80'
"Металлург" яхши ҳимояланмоқда. Рақиб вазият яратишга қийналяпти.
- 78'
Муборакликларга гол зарур. Шу сабабли, улар олдинга ўтмоқда.
- 75'

Абдулҳақов ўрнига Аброрбек Тошқўзиев ўйинга қўшилди.
- 73'

Иброҳим Нумонов Сирожиддин Қўзиевни алмаштирди.
- 73'

Бу сафар Чумак огоҳлантирилди.
- 72'

Шерзод Темиров офсайдда қолиб кетди.
- 70'

Ҳумоюн Муртазоев ўз ўрнини Элла Кенга бўшатиб берди.
- 68'

Ҳумоюн Муртазоев рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
- 67'
Ифеани томонидан йўлланган зарба Лобановга қийинчилик туғдирмади.
- 64'

Отахонов офсайдда қолиб кетди.
- 62'

Муртазоевнинг зарбасини Лобанов ушлаб олди.
- 60'
Жамоалар навбати билан олдинга ўтмоқда. Ўйин тенг курашлар остида давом этяпти.
- 57'
Ўйин марказда кечмоқда.
- 54'
Муртазоев қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 52'

Мурод Бобожоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 49'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Стандарт вазиятдан супер зарба берган Убайдуллаевнинг уриниши дарвоза тўсинига тегиб қайтди, бўш қолган дарвозага Қутибоев тўпни киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 48'
Бекободликлар қулай масофадан жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.
- 46'

Танаффусда Сардор Абдураимов ўз ўрнини Сирожиддин Раҳматуллаевга бўшатиб берди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Биринчи таймдаги охирги вазиятлардан бири: бекободликларнинг бурчак зарбасидан кейин берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 42'
Бўлим сўнгида жамоалар ҳужумкорликни оширмоқда.
- 40'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Муртазоев ҳисобни тенглаштирди.
- 37'
Жарима майдончаси ичига етказилган тўпни Раҳимжон Давронов уриб юборди.
- 35'

Муртазоев бу сафар воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 33'
Муртазоевнинг ноаниқ ҳаракатлари туфайли муборакликлар ҳужуми узилиб қолди.
- 31'

Жамоалар узоқ масофалардан зарба беришда давом этмоқда. Бу сафарги кучли зарбани Лобанов қайтарди.
- 30'
Жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берган Убайдуллаевнинг уриниши бироз ноаниқ кетди.
- 28'

Бу сафар рақиб росбони Лобанов дарвозаси томон берилган зарбани бартараф этди.
- 27'

"Машъал" дарвозабони Раҳим Давронов узоқ масофадан йўлланган зарбани қайтариб юборди.
- 24'
Муборакликлар тўп назоратини қўлга олди.
- 21'
"Металлкрг" ижросидаги бу сафарги стандарт вазият ҳам бесамар якунланди.
- 19'

Рақибига зарба бериб юборгани учун Муртазоев сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 18'

Шаҳзод Убайдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 17'
"Машъал" футболчиси Самандар Шукуриллаев рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилди.Ҳакам бу сафар уни оғзаки огоҳлантирди.
- 15'
Ўйин асосан марказда кечмоқда. Жамоалар олдинга ўтишга шошилмаяпти.
- 13'
Бекободликлар яна бир бор қулай позициядан жарима зарбасини амалга оширмоқда.
- 10'
"Машъал" футболчилари позицион ҳужумга ўтяпти. Рақиб прессингда яхши ўйнамоқда.
- 7'
Голдан руҳланган бекободликлар олдинга ўтмоқда.
- 5'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Стандарт вазиятдан жарима майдончасига етказилган пасни Муродбек Бобожонов дарвозага йўллади.
- 2'
Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Жамоалар навбати билан тўпни назорат қилмоқда.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Биз билан эканлигингиздан хурсандмиз!

Фикрлар