Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" Наманганда очко йўқотди
Coca Cola Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви якунланди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, Игорь Сергеев тезкор гол билан ҳисобни очган бўлса, Азизбек Турғунбоев 72-дақиқада тарози паллаларини тенглаштирди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.
Ушбу натижадан кейин онлайн турнир жадвалида "Пахтакор" 1-ўрин, "Навбаҳор" эса 7-поғонани банд қилган.
- 90'

Учрашув якунланди! Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90'
Сўнгги дақиқаларни пойтахтликлар фаол ўтказмоқда.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Сардор Теляковга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 88'
Сайфиевнинг дарвоза томон йўналган кучли зарбасини Голбан қайтариб юборди.
- 86'
Икки жамоа вакиллари ҳам якунловчи пасларда адашяпти.
- 84'

Мезбонлар сафида Комиловга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 82'

Иван Соловьёв ва Забиҳилло Ўринбоев ўйиндан олинди. Уларнинг ўрнига Ислом Рашидхонов ҳамда Бахриддинов майдонга тушди.
- 81'

Турғунбоевга ортдан зарба берган Ҳамробеков жазоланди.
- 80'

Игорь Сергеев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Эрен Дердийок ўйинга қўшилди.
- 78'
Катта тезликда ҳужумга ўтаётган Исоқжоновни меҳмонлар ҳимоячилари тўхтатди.
- 76'

Ҳамробековнинг узоқ масофадан берган зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди.
- 74'

Майдонда ҳаракат қилган Достон Ҳамдамов ўрнига Жавоҳир Сиддиқов ўйинга қўшилди.
- 73'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Мезбонларнинг ажойиб комбинациясини Турғунбоев аниқ зарбаси билан муваффақиятли якунлади.
- 71'
"Шерлар" позицион ҳужум уюштирмоқда.
- 68'

Ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш имкониятини берди.
- 67'

Голишев ўз ўрнини Руслан Боловга бўшатиб берди.
- 67'
Азизбек Турғунбоев жарима майдончасига ёриб кирди ва хавфли зарба йўллади.
- 64'
Бу сафар Сайфиев билан Ҳошимов келишолмай қолди.
- 62'
Забиҳилло Ўринбоев рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.
- 59'
Чераннинг ноаниқ зарбаси ажойиб комбинацияни барбод қилди.
- 57'

Қанотдан катта тезликда югуриб кетаётган Турғунбоевни чалиб йиқитган Ҳамдамов огоҳлантирилди.
- 55'

Игорь Голбан ҳам сариқ карточка олди.
- 53'
Футболчилар ўзаро тортишиб қолишди.
- 52'

Анзур Исмоилов огоҳлантирилди.
- 49'
Сардор Собирхўжаевнинг узоқдан дарвозага йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
- 46'

"Навбаҳор"да Ғуломов ўрнига Исоқжонов, Шамсиддинов ўрнига Мухторов туширилди
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди.
- 45'

Биринчи бўлим тугади
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
Машариповнинг жаримадан тепган тўпини Юсупов қайтариб юборди
- 31'
Драган Чераннинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон Ўткир Юсупов ушлаб олди.
- 27'
Достонбек Ҳамдамовнинг зарбаси ноаниқ чиқди
- 22'
Голдан сўнг ўйин темпи бироз тушиб кетди ва яқин икки дақиқа ичида бирорта ҳужум ташкил этилмади.
- 19'
Устунлик тўлиғича "Пахтакор" тарафида. Пойтахтликлар ўйин суръатини назорат қилмоқда
- 17'

Игорь Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.
- 12'

ГОООЛ! Игорь Сергеев ҳисобни очди! Бурчак зарбасидан кейин Чераннинг чалқанча зарбага уринишидан сўнг Игорь тўпни яқин масофадан дарвозага йўллади
- 4'
Машариповнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди
- 2'
Ажойиб ҳужумдан сўнг Сергеевнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди
- 1'

Учрашув бошланди!
- 19'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
Фикрлар