Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Coca Cola Суперлигаси 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" учрашуви якунланди. Унда жиззахликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ҳар иккала гол ҳам пенальтидан киритилди. 38-дақиқада Норхонов ҳисобни очган бўлса, Жасур Ҳасанов биринчи бўлим сўнгида 2-тўпни ҳам йўллади.
Ушбу ғалабадан кейин "Сўғдиёна" клуби 16 очко тўплаган ҳолда, 9-ўринда қолди.
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Касьян ўрнига Абдураҳмонов майдонга туширилди.
- 90'

Асрор Ғофуров огоҳлантирилди.
- 90'
Касьяннинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Офсайд ҳам бўлган экан.
- 90'
Воҳаликларнинг яна бир узатмаси "Сўғдиёна" ҳимоячилари томонидан қайтарилди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
"Сўғдиёна" футболчисининг яна бир зарбаси Омоновга қийинчилик туғдирмади.
- 87'

Митровичдан супер сейв. Касьян яхши ҳаракат қилиб, хавфли зарба беришга эришганди.
- 83'

Асрор Ғофуров ўрнига Муҳаммадали Намозов майдонга тушди.
- 81'

Ҳар иккала жамоа футболчиларига тиббий ёрдам керак.
- 78'

Шунингдек, Шохруз Норхонов ўрнига Баҳодир Насимов ва Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига эса Саҳоб Рашидов майдонга тушди.
- 77'

Санжар Рашидов ўрнига Аюбхон Нўмонов майдонга тушди.
- 73'
"Сурхон"нинг яна бир ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.
- 70'

Омонов яна бир хавфли зарбани қайтарди.
- 67'
"Сўғдиёна" ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.
- 65'

Даниель Насриддинов ўрнига Жамжид Болтабоев майдонга тушди.
- 62'

Сардор Сулаймонов ўрнига Нуриддин Ҳасанов майдонга тушди.
- 61'

Норхонов яхши зарба йўллади. Асилбек Омоновдан сейв. Қайтган тўпни Шохруз ноаниқ тепди.
- 56'

Тайм аввалида Акбар Тўраевнинг ўрнига Асилбек Омонов майдонга тушди.
- 52'

Шахбоз Жўрабеков огоҳлантирилди.
- 50'
"Сурхон" ҳужумга ўтишга мажбур. Гол керак.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳасанов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди.
- 43'

Аъзам Алиевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 42'

Яна бир пенальти белгиланди "Сурхон" дарвозасига. Тўп қўл билан ўйналган.
- 39'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Норхонов 11 метрлик нуқтадан адашмади.
- 36'

"Сўғдиёна" пенальти тепиш имконига эга. Дарвозабон ҳужумчини йиқитди.
- 32'
"Сўғдиёна"нинг навбатдаги ҳужуми ўхшамади.
- 30'

Бурчак зарбасини амалга оширган Шавкат Саломов бироз адашди.
- 27'

Бурчак зарбасидан Шерзод Каримов яна тўғри дарвозага зарба йўлламоқчи бўлди. Аммо Митрович тўпни ушлаб олди.
- 26'
Жарима зарбасини жиззахликлар бартараф этишди.
- 23'
Қулай позициядан жарима тўпини ижро этган "Сўғдиёна" футболчиларининг уриниши "Сурхон" ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.
- 20'
Жиззахликларнинг навбатдаги зарбаси у қадар кучли чиқмади.
- 19'
Жасур Ҳасановнинг яна бир жарима узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 17'
Ҳасановнинг стандартдан узатган тўпи етарлича баландликка кўтарилмади.
- 14'
"Сўғдиёна"дан яна бир зарба. Жарима майдони ташқарисидан дарвоза ўққа тутилди. Аммо бироз аниқлик етишмади.
- 12'
Иккала жамоа ҳужумлари ҳам якунига етмай қоляпти.
- 9'

Жавоҳир Қаҳрамоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 7'
Шерзод Каримовнинг жарима майдонига узатиб берган тўпи муваффақиятсиз чиқди.
- 5'
Каримовга узатилган пас анча кучли эди ва ўз навбатида, Колакович ҳам вазиятни назорат қилаётганди.
- 2'
Норхонов учрашувдаги илк зарбани йўллади. Аммо ноаниқ.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Жамоалар Суперлига мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келди.
- 0'
Кун дастурига киритилган сўнгги ўйин "Сўғдиёна" ва "Сурхон" жамоалари ўртасида кечади.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар