Coca Cola Суперлигаси марказлашган ҳолда давом этиши мумкин. У водийдами ёки Тошкентда?
Айни пайтда "Спорт" телеканалида кубок баҳсларига қуръа ташлашдан аввал ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев чемпионатнинг давом этиши борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
Унинг айтишича, Coca Cola Суперлигаси марказлашган ҳолда давом этиши мумкин. Ўйинлар Тошкентда ўтиши қулайроқ. Сабаби водий ёки бошқа ҳудудларга қараганда, учрашувлар учун стадионлар ва машғулот майдонлари Тошкент шаҳри ва вилоятида кўпроқ. Бошқа жиҳатлар бўйича ҳам Тошкент қулайроқлигини таъкидлади. Шу боис катта эҳтимол билан чемпионат марказлашган ҳолда Тошкентда давом эттирилади.
Аввалроқ, айрим клубларнинг мураббийлари марказлашган ҳолда ўтказилишига қарши эканлигини маълум қилганди.
Фикрлар