Covid-19 аниқланган боксчи чемпионлик камари учун жангдан қуруқ қолди

 Маълумки, «Showtime» канали бир нечта чемпионлик жангларини эълон қилган ва унга кўра, 1 август куни биринчи ярим енгил (55.2кг) вазнда вакант WBО жаҳон чемпионлик камари учун Стефан Фултон ва Анжело Леолар жанг олиб бориши керак эди. Бироқ,Стефан Фултондан  Covid-19 вируси аниқланди ва энди, Лео ушбу камар учун бошқа бир боксчи Тремеин Уильямсга (19-0, 6 КО) қарши тўқнаш келадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз: ушбу вазнда WBО чемпиони бўлган мексикалик Эмануэль Наваррете ярим ўрта вазнга ( 57.1кг) ўтганлиги муносабати билан камар вакант қолган эди. Шунингдек, айнан шу биринчи ярим енгил (55.2кг) вазнда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6КО) WBА ва IBF чемпионлик камари соҳиби ҳисобланади..

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)